11:27
Перу Мессини ғалабадан маҳрум этолмади, Бразилия Уругвайни аямади, Колумбияда драма. Конмеболда саралаш ўйинлари

Перу Мессини ғалабадан маҳрум этолмади, Бразилия Уругвайни аямади, Колумбияда драма. Конмеболда саралаш ўйинлари Жанубий Америкада ЖЧ-2022 саралаш цикли доирасида 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Энг яхши снайпер — Месси эмас Аргентина — Перу — 1:0 (Лаутаро Мартинес, 43) Аргентиналиклар ёздаги совриндан илҳомланган ҳолда юқори темпда ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Навбатдаги тур арафасида Месси ва аргентиналиклар Копа Америка чемпионлиги учун ташкил этилган маросимларда қатнашишди. Жамоанинг ёш мухлиси эса интернет юлдузига айланди, ўз кумирини терма жамоа базаси олдида кутиб турган болакайнинг қўлидаги плакатда шундай ёзилганди: «Лео, менинг онамни кечир. У нима иш қилганини тушунмаган. У менга Криштиану деб исм қўйган». Аргентинанинг ишончли ғалабаси қайд этилиши кутилган ўйин кутилмаганда меҳмонларнинг фаоллиги билан бошланди, Лападула бир неча марта мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Фақат танаффус арафасига келибгина қанотдан узатилган тўпни Лаутаро Мартинес боши билан дарвоза тўсини остига аниқ йўллай олди. Скалони даврида айнан «Интер» форварди — терма жамоанинг асосий тўпурарига айланди, 17 гол урган ёш ҳужумчи Мессини 2 аниқ зарба фарқи билан ортда қолдирмоқда.
Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган тажрибали Фарфан Эмилиано Мартинесни ўзига қўполлик ишлатишга мажбурлади, аммо пенальтини ижро этишга келган Йотун тўпни трибуналар сари йўллади.
Афтидан, аргентиналиклар посбони 11 метрлик жарима зарбасини ижро этишга тараддудланган рақибларни гипноз қилиб қўймоқда - терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланганидан буён Мартинес саккиз пенальтидан бештасини қайтарган. Бу эпизоддан кейин «инклар» ўйинни ташлаб юборишди ва мезбонлар қолган дақиқаларда ғалабани сақлаб қолишди. «Ла Скалонеталар»нинг мағлубиятсиз серияси 25 ўйинга етди, аммо ноябрда уларни нисбатан мураккаб ўйинлар кутмоқда — сафарда Уругвайга, уйда — Бразилияга қарши. Уругвай аввалгидек эмас Бразилия — Уругвай — 4:1 (Неймар, 10. Рафинья, 19, 58. Габриэл Барбоза, 83 — Суарес, 77) Уругвайликлар Аргентина билан солиштирганда иложсиз ҳолатда кўринмоқда, лекин Манауседаги ўйин арафасида ҳеч ким бундай ўйламаётганди, Луис Суарес эса эски дўсти Неймар билан ҳазиллашишга улгурди. Фақат тезкор голдан кейин меҳмонларнинг кулишга ҳоли йўқ эди, Бразилия бу голни рақибнинг устидан кулгандек осонлик билан урди. Фред тўпни ҳимоячилар ортида очилган Неймарга енгил қилиб ташлаб берди, якуний зарба эса дарвозабонга ёрдам беришга келган Коатеснинг оёқлари орасидан ўтиб дарвоза тўрига кирди. Бу «ПСЖ» форвардининг миллий жамоа либосидаги 70-голига айланди, кўп ўтмай пентакампеонлар сафида яқиндагина дебют қилган Рафинья янада оддийроқ вазиятда ҳисобдаги устунликни иккитага оширди ва ўзининг терма жамоадаги голлари ҳисобини очди. Шу етарлидек кўринганди, аммо меҳмонлар ҳимоясидаги хатолар ҳисоб йириклашишига олиб келди. Саралаш циклидаги воқеалар ривожидан келиб чиқилса, Оскар Табарес жамоаси бешинчи ўринда қолиб, «ўтиш ўйинлари»да иштирок этиши улар учун энг ёмон сценарий бўлмайди. Суареснинг жарима нуқтасидан гол уриб ҳисобни қисқартириши ҳамда Бразилиянинг 9 ўйин давом этган уйда гол ўтказмаслик сериясини тўхтатиши ҳам таскин бўлолмади. Пенаткемпеонларни олтинчи ўрин билан 15 очко ажратиб турибди. Захирада яна бир ўйини бор Тите жамоаси ноябрдаёқ Қатарга йўлланмани нақд қилиши мумкин, уругвайликларнинг тақдири эса саралаш босқичи финишида — кейинги йил мартидаги ўйинлардан кейин ҳал бўлади. Уларда Неймар даражасидаги юлдуз йўқ, колумбияликларга қарши дурангдан кейинги танқидларга жавобан у бир гол уриш билан чекланмай, икки голга ҳаммуаллифлик қилди. Голлар йўқ, драма бор Колумбия — Эквадор — 0:0 Бразиллар ва аргентиналиклар ўзларини хотиржам ҳис қилишлари мумкин (Бразилияда 31, Аргентинада 25 очко жамғарилган), қолган терма жамоалар учун навбатдаги ҳар бир ўйин — плей-оффга тенг. Учинчи ва тўртинчи ўринлар эгалари тўқнашуви бу турнинг марказий учрашуви мақомида эди, аммо биринчи бўлим мухлислар ишончини оқламади. Шундай тасаввур пайдо бўлдики, рақиблар бир-бирини жуда синчиклаб ўрганган ва икки томонда ҳам масъулият даражаси ҳаддан ташқари юқори эди. Айниқса бир неча кун олдин Бразилияга қарши ҳужумкор футбол намойиш этган колумбияликларнинг бу сафарги ўйини буткул бошқача бўлди. Лекин танаффусдан кейин томонлар эҳтиёткорликни унутиб олдинга чиқа бошлашди, мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланмаслиги ўйиндаги драматизмни кучайтириб юборди. Аввалига перулик арбитр Диего Харо бир неча дақиқани колумбияликларни тинчлантириш учун сарфлади, аммо меҳмонлар футболчисиз зарба беришга чоғланаётганида ҳакам видеоассистентларнинг маслаҳатига қулоқ тутишга қарор қилди. Мониторга бориш йўлида у меҳмон жамоа футболчиларидан бирига сариқ карточка кўрсатишга ва Эквадор мураббийларидан бирини захира ўриндиғидан четлатишга улгурди, кейин эса 11 метрлик жарима зарбасини бекор қилди, Куэльярнинг фолидан олдин офсайд рўй берганди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмасди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг тўққизинчиси ўтиб бораётган маҳалда Барранкилье стадиони ҳайқириқлардан портлади, бу вазиятда Куадрадо аутдан тўпни рақиб жарима майдони ичига ташлаб берган, ҳимоячи Мина яқин масофадан тўпни дарвозага йўллаганди. Бироз олдин Диаснинг хавфли зарбасини қайтариб қаҳрамонлик кўрсатган рақиб дарвозабони Домингес шок ҳолатида қолганди, аммо вазиятга яна VAR аралашди ва бош ҳакам Харонинг майдон четидаги монитор сари иккинчи юришидан кейин тўп газондан сапчиганда Минанинг қўлига текканини аниқлашда ёрдам берди. Натижада ўйинга қўшиб берилган саккиз дақиқа ўрнига футболчилар 15 дақиқа давомида майдонда бўлишди, бу воқеалар фақат Уругвайни хурсанд қилди. Колумбия саралаш циклининг октябрь ойидаги ўйинларида уч ўйинда уч голсиз дуранг қайд этди - жами дуранглар сони 7та - жамоа 12 ўйинда 16 очко тўплаб, турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида қолди. Боливия — Парагвай — 4:0 (Рамальо, 21. Вильярроэль, 53. Абрего, 84. Р.Фернандес, 90+4) Парагвайликларнинг бешинчи ўрин учун имкониятлари ҳам кескин пасайиб кетди, юқори тоғлар орасидаги Ла-Пас эса улар учун жодули майдон бўлиб қолаверади. Қизил-оқлар бу ерда саралаш ўйинларида сўнгги бор 1973 йилда ғалаба қозонишган, комплекслар шу қадар кучлики, ҳисоб 1:0 эканида меҳмонлар вазиятни ўзгартириши мумкин эди, аммо Санабрия пенальтини аниқ ижро этолмади. Очколар сони бўйича ушбу рақиб билан тенглашиб, тўплар нисбатига кўра бир поғона олдинга чиқиб олган олган Боливия 2009 йил апрелидан буён энг йирик ғалабасига эришди. Ўшанда бош мураббий Диего Марадона ва майдондаги Лео Месси етакчилигидаги Аргентина устидан тарихий ғалабага эришилганди (6:1). Парагвайда эса бу ўйиндан бир неча соат ўтиб бош мураббий Эдуардо Бериццо истеъфога чиқарилди. Чили — Венесуэла — 3:0 (Пульгар, 18, 37. Бреретон, 73) Чилиликлар қаторасига иккинчи ўйинда ғалаба қозонишди. Бу кечада икки голли узатмани амалга оширган фахрий футболчи Алексис Санчесда ҳам, ўртача ёш бўйича қитъанинг энг кекса жамоаси бўлиб қолаётган чилиликларнинг бошқа ёш тоифалари вакилларида ҳам ҳаммаси жойида эди. Пульгарннг дублидан ташқари (у Чили термаси сафида бунгача фақат бир гол урганди), Бреретонни ҳам қайд этиш керак. 22 ёшли англиялик футболчи июнда онаси чилилик бўлгани учун ушбу мамлакат фуқаролигини олди ва Чили термасида сўнгги икки ўйинда гол урмоқда, жамоа эса бу икки турда турнир жадвалида тўққизинчи ўриндан олтинчи ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди ва энди жамоани «ўтиш ўйинлари»да иштирок этиш имконини берувчи бешинчи ўриндан уч очко ажратиб турибди.
Просмотров: 150 | Добавил: UZMEDIA | Теги: Перу Мессини ғалабадан маҳрум этолм, Бразилия Уругвайни аямади, Колумбияда драма. Конмеболда сарала | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Код *:
uCoz
10

Popup